Қуръони Карим ва замонавий илм-фан: Чақмоқ ҳодисаси
16.7.2018 3130

Бутун дунёда бир йилда 3 миллиардга яқин чақмоқ чақиш ҳодисаси юз беради. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, ушбу ғаройиб ҳодиса нима сабаб юзага келади? У қандай пайдо бўлади?

Метролог олимларнинг таъкидлашларича, булутлардаги сув томчилари совиши ва ундаги дўл яъни, муз кристталлар билан тўқнашиши оқибатида иссиқлик ажралиб чиқади. Бунда муз кристаллар совуқлигича қолса-да, сувнинг қизишига сабаб бўлади. Сувдаги электронлар шу тариқа, муздек ҳолатдан ўта иссиқ ҳолатга ўтади ва муз парчалари манфий заряд олади. Томчилар нисбатан енгиллиги ва мусбат заряди сабаб булутнинг юқори қисмига, муз кристаллари (дўллар) эса манфий зарядлари ва оғирлиги боис булутнинг пастки қисмига йўналади. Оқибатда, зарядларнинг ажралиши, яъни зарядсизланиш рўй беради. Ушбу зарядсизланиш Ер юзига чақмоқ сифатида кўринади. Демак Чақмоқнинг пайдо бўлишига дўл сабаб бўлар экан. Бу ҳақда Қуръони Каримда нима дейилади:

“Аллоҳ булутларни ҳайдашини, сўнгра бирга тўплашини, сўнгра уйиб қўйишини кўрмаяпсанми?! Бас, унинг орасидан ёмғир чиқаётганини кўрурсан. У зот осмондан, ундаги тоғлардан дўл тушириб, у билан Ўзи хоҳлаган кишиларга мусибат етказур ва уни Ўзи хоҳлаган кишилардан буриб юборур. Унинг чақмоғининг ярқираши кўзларни кетказгудек бўлур”.

Нур сураси, 43-оят.

Айнан мана шу мураккаб жараён бир неча лаҳзалар ичида бўлиб ўтади. Биласизми:

-         Биргина чақмоқдан ҳосил бўлган ток қуввати, бутун АҚШ электро­станциялари ўшанча вақтда ишлаб чиқарадиган ток қувватидан кўпроқ.

-         Биргина чақмоқдан ҳосил бўлган ток кучи ёрдамида 100 ваттли лампочка бир ой давомида узлуксиз ёниб туради.

-         Чақмоқ 96км/соат тезлигида ҳаракатланади ва 30 мин градус иссиқлик қувватига эгадир.

-         Чақмоқнинг чақнаш тезлиги эса 150 000 км/сек. бўлиб, тахминий йўғонлиги 2.5-5 см бўлади.

-         Биргина чақмоқнинг ёруғлиги 10 млн.та 100 ваттли лампочканинг ёруғлигиданда кучлироқ. Мисол тариқасида, агарда Истамбул шаҳридаги ҳар бир хонадонда бир донадан 100 ваттли лампочка бир вақтда ёқилса, биргина чақмоқнинг ёруғлигига тенг бўла олмайди.

-         Шифокорларнинг таъкидлашича, чақмоқ уриши пайтида одам устидаги кийимларининг тугмалари майдаланиб кетади, темир ишланмалари парчаланиб кетади. Чақмоқ уриши мияга қаттиқ зарба бўлиши, оқибатда инсон ҳаттоки юришни, сўзлашни, овқат ейишни қўйингки ҳамма нарсани унутиб қўйиши мумкин. Бир сўз билан айтганда: “одам ўлади ва қайтадан дунёга келади”.

Мана баъзиларимиз учун мўъжизавий, баъзиларимиз учун оддий кўринган табиат ҳодисасининг хусусиятлари ва келиб чиқиш сабабини кўриб чиқдик. Албатта, дунёни яратган Аллоҳнинг ҳар бир яралмиши биз бандалар учун неъмат ва ҳикматдир. Уларни кўриб, ўрганиб, иймон келтириб, улардан ҳулоса чиқариш ҳар биримизнинг вазифамиздир!

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 207221
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24143