25 йилда дунёни кўрган йигит
28.1.2017 7551

    Бир кекса киши ўзининг 25 ёшли ўғли билан поездда кетаётган эди. Дераза ёнида ўтирган ўғилнинг юзида шодлик, ҳурсандчилик барқ уриб турарди. У қўлини деразадан ташқарига чиқарди ва қўлига урилаётган ҳавони ҳис қилиб: “Отажон, қаранг, ҳамма дарахтлар орқа тарафга қараб юряпти” деб қичқирди. Кекса ота ўғлининг ҳурсандчилигига шерик бўлиб, табассум қилиб қўйди.
    Улар ўтирган хонада улар билан бирга эр-хотин ҳам кетаётган бўлиб, ота ва ўғил ўртасидаги суҳбатни тинглаб боришарди. Улар “Нега 25 ёшли йигит гўдакларга хос хатти-ҳаракат қиляпти?” деб асаблари таранглашиб, ҳайрон бўлаётган эдилар.
     Тўсатдан йигит: “Отажон, анави адирларни, у ердаги ҳайвонларни қаранг! Булутларга қаранг, поезд билан бирга сузишмоқда” деб қичқирди. Кап-катта йигитнинг гапираётган гапларидан эр-хотиннинг баттар энсаси қотаётган, таажжуби тобора ортаётган эди.
     Кейин ёмғир ёға бошлади ва йигитнинг қўлларига ёмғир томчилари келиб урилди. Бундан йигитнинг юзлари янада ёришиб, шодлиги зиёда бўлди. Шу пайт йигит: “Отажон, қаранг, ёмғир ёғяпти. Ёмғир томчилари юзимни “силаяпти”. Қаранг, отажон, қаранг!” деб қичқирди.
     Бу сафар эр-хотин йигитнинг қилиқларига тоқат қилиб туролмай, кекса отасидан: “Нега ўғлингизни табибга олиб бориб, уни даволатишга ҳаракат қилмайсиз?” деб сўрашди. Шунда кекса ота: “Биз шифохонадан келяпмиз. Ўғлимнинг кўзлари очилиб, умрида биринчи марта дунёни кўра бошлади” деб жавоб берди.



Интернет маълумотларидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216179
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24530