Расулуллоҳ (с.а.в) сийратларидан таъсирланиб мусулмон бўлган Нью Йорклик Зайд
11.7.2018 3729

Менинг исмим Зайд Михаил. Мен Нью Йоркда туғилганман ва 25 ёшимда мусулмон бўлдим, дея ўз ҳикоясини бошлади Ислом динини қабул қилган йигит. Менинг ота-онам католиклар эди. Отам қай даражада художўй бўлгани менга қоронғу, сабаби у бизни ёшлигимиздаёқ ташлаб кетган. Онам эса черковда бўладиган ҳар бир ибодат маросимига борар, ҳеч қандай диний тадбирни қолдирмасди. Лекин, шунга қарамай у мени ва акаларимни ҳеч қачон черковга боришга мажбурламасди. Лекин, якшанба кунлари оилавий черковда бўлишимиз ҳамжиҳатлигимиз учун фойдали деб ҳисобларди.   Мактаб ёшига етишим биланоқ ҳар бир католик каби онам мени ҳам якшанбалик мактабга жойлаштирдилар. Мен ўта қизиқувчан эдим. Ҳар бир дарсдан сўнг устозимга бир дунё саволлар берардим: “Агар Исо Худо бўлса – у қандай қилиб бир вақтнинг ўзида Худонинг ўғли ҳам бўла олади?”, “Агар Исо бизнинг гуноҳларимизни ювиш вақтида жон берган бўлса, у ҳолда биз истаганча гуноҳ қилишимиз мумкинми?”. Мени қизиқтирган ушбу саволларга ҳеч қайси роҳиб аниқ ва тўлиқ жавоб бера олмасди.

Мактабни битиргач, мен жавоби топилмаган саволлар таъсирида атеист бўлишга қарор қилдим. Бу вақтлар мен учун ўта оғир дамлар эди. Чунки, онамнинг соғлиғи ёмонлашиб, қийин аҳволда қолган эдик. Онам Яратгувчи бизни синаяпти, лекин бу – У бизни севмайди дегани эмас, дея кўп такрорларди. Лекин ушбу сўзларнинг мен учун қиймати йўқ эди. Мен кўча болаларига қўшилиб, ҳаёт тарзимни бутунлай ўзгартирдим. Рок қўшиқлар тинглаб, онамга бутунлай эътиборсиз бўлиб қолдим.

Ислом билан танишишим, коллеждаги жаҳон тарихи дарсида бошланди. Устозимиз бизга дарсда, Ислом динини янги қабул қилиб, мусулмонга турмушга чиққан аёлнинг қийинчиликлари ҳақидаги фильмни қўйиб берганида, унинг динга холис баҳо бермаётганини тушундим. Менинг фикримча, дунёдаги ҳеч бир эътиқод зўравонлик ва ёмонликни тарғиб қилмасди. Шундан сўнг менда Исломнинг баъзи қирраларини ўрганишга иштиёқ туғилди. Шу вақтда 11 сентябр куни юз берган портлаш бутун дунёда катта ўзгаришга сабаб бўлди.

Портлашдан кейин кўпчилик мусулмонларни айблай бошлади ва уларга нафрат кўзи билан қарарди. Менда эса, аксинча ҳеч қандай айбсиз бўла туриб одамларнинг нафратига учраётган мусулмон оилаларига нисбатан ҳамдардлик ва ачиниш ҳисси кучли эди.

Орадан бир қанча вақт ўтиб мен университетга кирдим. Университетдаги курсдошларимнинг кўпчилиги мусулмонлар эди. Уларнинг бошқалардан ажралиб турадиган хотиржамлиги ва сокинлиги мен ҳайрон қолдирарди. Мен улар билан дўстлашиб олдим ва улардан бундай табиатнинг сирини билишга қизиқдим. Улар бажону дил мен билан барча нарсани ўртоқлашар ва ҳар бир саволимга тўлиқ жавоб беришар эди.

Ана шундай кунларда улар менга Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг сийратлари ҳақидаги китобни тавсия қилишди. Мен китобни ўқишни бошладим. Менга Муҳаммад (саллоллоҳу алайҳи васаллам) Ҳиро тоғида эканликларида Жаброил (алайҳиссалом) нинг келиши тасвирланган қисмлари жуда ёқди. Мен ўзимда тасаввур қилиб кўрдим, ҳаттоки қўрқувдан титроқ босди. Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам) қўрқувдан Ҳадича (розияллоҳу анҳо)нинг олидиларига борганларида, аёллари уларни тушуниб, тинчлантиргани мени ўзига мафтун қилди. Бошқаларга ўхшаб “сен ақлдан озганга ўхшайсан” демасдан, уларнинг сўзларига чиппа-чин ишонганларининг ўзи, уларнинг бу қадар кучли муҳаббатларидан далолат беради. Мана шу каби Расулуллоҳ (саллоллоҳу алайҳи васаллам)нинг сийратларидаги ажойиб воқеаларни ўқир эканман менинг қалбимда Исломга бўлган муҳаббат туйғуси жўш ура бошлади.

Ва ниҳоят, мен мусулмон курсдошларим олдида Ислом динини қабул қилдим. Шаҳодат калимасини келтирганимдан сўнг дўстларим менга мусулмон киши қилиши фарз бўлган намоз, рўза амаллари ва Қуръон ёдлашим кераклиги ҳақида тушунтиришди.

Биласизми, динни янги қабул қилган кишини ҳар томонлама янги билимлар билан кўмиб ташлаш инсонга оғирлик қилади. Буни биладиган мусулмон дўстларим илк сабоқларни бергач мен билан хайрлашишди ва бир неча хафталар давомида ўз ҳис-туйғуларим билан ёлғиз қолдиришди. Бу мен учун айни муддао эди. Мен ўз эътиқодим билан таниша бошладим, уни англай бошладим. Секин-аста намоз ўқишни, кейинроқ эса Қуръон ўқишни ўргандим.

Биласизми, Қуръон ва ҳадислардаги ота-онани қадрлаш, ҳурматлаш борасидаги кўрсатмалар мен ва оилам учун кутилмаган хазина бўлди. Ислом дини ўзининг гўзал таълимотлари билан мени ўзига мафтун қилишдан тўхтамайди.

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 228027
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 101040
  • ҚУРЪОН тиловати

    Қуръон ўқишдан аввал покланиб олинг. "Уни (Қуръонни) таҳоратли кишилардан ўзгалар ушламаслар" (Воқеа, 79). Қуръон ўқи…

    18.82016 50677
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 49194
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

25584