Қирқ динор қиссаси
10.5.2016 5027

    Ҳикоя қилишларича, Абу Язид Бастомий илм талаб қилиш учун Боғдодга бормоқчи бўлдилар. Оналари у кишига қирқ динор бердилар. У пуллар у зотга оталаридан мерос қолган эди. Оналари ўғилларига: “Қўлингни қўлим устига қўй ва менга ростгўйликни лозим тутиб, ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка сўз бер!” дедилар. У киши оналарига мазкур ишлар юзасидан сўз берди. Боғдодга борадиган карвон билан бирга йўлга чиқдилар.
     Йўлда боришар экан, тўсатдан рўпараларидан йўлтўсар қароқчилар чиқиб, карвондаги ҳамма нарсани талай бошлади. Бастомийнинг устилардаги жулдур кийимни кўриб, у кишидан: “Сенда ҳам бирор нарса борми?” деб сўрашди. У зот: “Ҳа, менда қирқ динор бор” деб жавоб бердилар. Қароқчилар у кишининг гапларини эшитиб, масхара қилдилар, аҳмоқ деб ўйлаб, у зотни тарк этдилар.
    Кейин улар ғорга, яъни ўзларининг қароргоҳларига қайтдилар. У ерда уларнинг катталари бор бўлиб, карвондан талаб олинган нарсаларни кутиб ўтирган эди. Уларни кўргач: “Карвондаги ҳамма нарсани олдингларми?” деб сўради. Улар: “Ҳа, олдик. Аммо бир йигит бундан мустасно. Биз ундан нимаси борлигини сўрадик. У: “Менда қирқ динор бор” деди. Биз унинг қилган ишига эътибор бермай, уни тарк этдик. Чунки, биз уни ақли заиф деб ўйладик” деб жавоб беришди. Шунда бошлиқлари: “Уни дарҳол ҳузуримга олиб келинглар!” деб буюрди.
     Бастомий ўғрилар бошлиғининг олдига келгач, бошлиқ у зотдан: “Сенда бирор нарса борми?” деб сўради. У киши: “Ҳа. Ёнимда қирқ динор бор” деб жавоб бердилар. Ўғрилар бошлиғи ҳайрон бўлиб: “Қаерда у?” деди. Бастомий ёнларидан пулларни чиқариб, ўғрилар бошлиғига бердилар. Буни кўрган бошлиқ: “Сен мажнунмисан, эй йигит? Нега пулларинг борлигини айтиб, уларни ўз ихтиёринг билан беряпсан?” деб сўради. Шунда у зот: “Мен ўз шаҳримдан чиқмоқчи бўлганимда, ҳеч қачон ёлғон гапирмасликка онамга сўз берганман, аҳдлашганман. Шунинг учун онамга берган аҳдимни бузмайман” деб жавоб бердилар. Бу гапларни эшитган ўғрилар бошлиғи: “Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ. Сен онангга берган аҳдингга хиёнат қилишдан қўрқяпсан-у, биз эса, Аллоҳга берган аҳдимизга хиёнат қилишдан қўрқмаймизми?” деди.
     Кейин қароқчилар бошлиғи карвондан олинган барча мол-мулкларни қайтариб беришга амр қилди ва: “Эй йигит, мен сенинг олдингда, сен сабабли тавба қиламан” деди. Бу гапни эшитган барча ўғрилар: “Сиз бизни йўлтўсарликда бошлиғимиз эдингиз. Бугун эса, тавбада бизнинг бошлиғимиз, каттамизсиз. Биз ҳам барчамиз Аллоҳга тавба қилдик” дедилар. Ҳаммалари бирданига тавба қилдилар, тавбалари гўзал бўлди.



Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса” китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216420
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24554