Адибнинг ён дафтаридан
11.8.2015 3509

Ҳар ким ўз ишини қилса...


    Ҳар ким ўз юмушини бажарса, олам – гулистон. Сартарошни сувоқчи қилиб қўйсангиз, деворга совун кўпигини суртади. Этикдўзни сартарош қилсангиз, одамларнинг бошига мих қоқади...

 

Компьютер


     Олимлар компьютерни инсон миясидан андоза олиб яратган. Ўйлайди, ҳисоб-китоб қилади. Муаммони ечади. Хулоса чиқаради. Фақат компьютернинг инсондан битта устунлиги бор: кераксиз ахборотларни хоҳлаган пайтда хотирасидан ўчириб ташлаши мумкин... Одам эса ёмон хотираларни миясидан ўчириб ташлолмай азият чекади.

 

Ақл ва мансаб 


       Ақл билан мансабга эришиш мумкин. Мансаб билан ақлга эришиб бўлмайди.

 

Сабот

 


    Тангри инсонга сабот берган. Нонини тортиб олсалар, чидайди. Молини ўғирласалар, чидайди. Урсалар, сўксалар, чидайди. Аммо оқни қора, қорани оқ десалар, фариштани “шайтон”, шайтонни “фаришта” деб “исботлаб берсалар”, бунисига чидаши қийин... Бундай пайтда сўнгги илинж – Аллоҳдан мадад сўраб, илтижо қилишдир. Тангринниг тарозуси бехато ишлайди...

 

Тескари ҳақиқат


      Одам қанча кўп қизиқса, шунча кўп ўқийди. Қанча кўп ўқиса, шунча кўп билади. Қанча кўп билса, яшаши шунча қийин бўлади.

 

Йўқчилик ва тўқчилик

 


      Бир нарсани ҳеч тушунмайман: китоб ўқийдиганларда пул йўқ. Пули кўплар китоб ўқимайди...

 

 


Ўткир Ҳошимов ижодидан

 

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 92850
  • Саййидул-истиғфор дуосини ўрганамиз

    Аллоҳумма анта Роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала аҳдика ва ваъдика мастатоъту. Аъузу бика…

    17.12017 40808
  • Аллоҳ лаънатлаган пардоз

    Аллоҳ таоло Ўзи яратган барча жонзотлар ичида инсонни энг гўзал суратда яратганини таъкидлаб, Қуръони каримда шундай ха…

    19.32017 29808
  • Қайнона ва келин муносабатлари

    Бошқа миллат вакилларининг кўпчилиги биз ўзбекларнинг оилавий ҳаётимизга, яъни, қариндош уруғларнинг бир-бирларига бўл…

    6.82015 29171
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

15527