Фарзандларим ҳаёт учун курашмоқда!
Ўзбек эканимдан доим фахрланаман. Нега? Чунки халқимиз оқибатли, меҳрибон, ахил-иноқ. Мен ўзим ҳаётим мисолида бунга неча бор амин бўлиб келаяпман. Энг оғир дамларимда маҳалла-куй, қўни-қўшнилар ҳеч ёрдамини аямайди.
Бугун бошимда оғир синовлар ва Яратганнинг синовига сабр қилиб, улуғ савобдан умидворман. Нолимайман, берган барча қувончу ташвишига шукр қиламан.
Ҳурматли, muxlis.uz сайти ва унинг солиҳ-солиҳа ўқувчилари! Сиздан кўмак ва моддий ёрдам сўраб, мурожаат этаяпман. Мен Холида Қобиловаман. Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Янги Себзор маҳалласида истиқомат қиламан. Иккита фарзандим бор—Ҳамидуллоҳ ва Муҳаммад. Иккаласи ҳам туғма ногирон. Туғилганларидан буён доимий муолажалар оламиз. Ҳозир ҳам шифоханада даволанаяпмиз. Шу кунгача уларни даволашга бор йиққан-тўплаганларимизни сарфлаб бўлдик. Ўзим ишлаб, пул топай десам, иложим йўқ. Иккита ногирон болани ёлғиз қолдиришнинг умуман имкони йўқ. Хуллас, оғир ахволдамиз.
Ҳеч ким бундай дарддан азоб чекмасин, деб дуо қиламан. Илтимос, агар имконингиз бўлса, фарзандларимнинг дори-дармонига ёрдам қилинг. Савоб амалларингизни меҳрибон Эгам мукофотлар билан сийласин!
Мурожаат учун теелфон: +998935660991 Нурмуҳаммад