Ёнғиндан жабр чеккан оилага ёрдам беринг!
3.1.2017 10055

     Шайх Зайниддин жоме масжидига пойтахтимизнинг Олмазор туманида истиқомат қилувчи Жамолиддин Муҳиддинов исмли фуқародан ёзма мурожаат келиб тушди. Унда қуйидаги сўзлар битилган:
    “2016 йилнинг 9 декабрь куни кечаси соат 24.00 да уйимизда ёнғин содир бўлди. Ҳеч нарсани асраб қололмадик. Ҳамма буюмлар ёниб кетди. Аёлим ва 3 нафар фарзандим билан кўчада қолдик. Аллоҳ розилиги учун, имконингиз бўлса, бизга ёрдам беришингизни илтимос қиламан. Жамолиддин Муҳиддинов Камолиддин ўғли”.
      Азиз савобталаб мўминлар, “тилсиз ёв”— ёнғин балосидан жабр чеккан юртдошимизга қўлингиздан келган ёрдамингизни аяманг!

 

Манзил: Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Форобий кўчаси, пр.Хўжалик, 2-тор, 15-уй. Телефон: 845-74-34

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 58572
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

7227