Уламолар гўшти заҳарлидир!
16.9.2018 3019

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Аллоҳ таолога ҳамд, Росулимиз Муҳаммад мустафога саловот ва саломлар, бандалар ичида Аллоҳ таолодан энг кўп қўрқадиган зотлар-уламоларга Аллоҳнинг раҳмат ва мағфирати бўлсин.

Бугунги кунда инсонларорасида бошқаларни муҳокама қилиш, уларнинг сўзлари ва қилаётган фаолиятларини мазаҳ қилиш, таҳқирлаш ҳолатлари авж олди. Бу ҳолат айниқса интернет, ижтимоий тармоқ аталмиш воситаларда кенг ёйилди. Ҳолбуки Аллоҳ таоло бандалар ўртасида ғийбатни манъ қилган эди.Аллоҳ айтади: “… ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хоҳлайдими?! Уни ёмон кўрасиз-ку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилувчи ва раҳмли зотдир” (Ҳужурот сураси, 12-оят. Абу Ҳурайра (р.а.)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ (с.а.в.): “Ғийбат нима эканлигини биласизларми?” – деб сўрадилар. Саҳобалар: Аллоҳ ва Унинг Расули билгувчироқдир, дейишди. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Биродарингизни унга ёқмайдиган сифати билан эслашингиз”, дедилар. Улар: Агар биродаримизда биз айтган сифат бўлсачи? – деб сўрадилар. Расулуллоҳ (с.а.в.): “Агар унда сиз айтган сифат бўлса, ғийбат қилган бўласиз. Агар сиз айтган сифат унда бўлмаса, у ҳолда бўҳтон қилган бўласиз”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Энди ғийбат қилинаётган инсон олим, аҳли илм, қори ёки имом деб танилган инсон бўлсачи.     Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Олимларнинг гўшти заҳарлидир. Уни ҳидлаган яъни ёмонлик қилишга уринган одам касал бўлади. Уни еган яъни ғийбатини қилган одам заҳарланиб ўлади». Абдуллоҳ ибн Муборак раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: «Ким дин олимларини масхара қилса, охирати куяди. Ким подшо ва амирларни масхара қилса, дунёси барбод бўлади. Ким ўз биродарларини масхара қилса мурувват ва ҳайбати йўқолади». Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ айтгандилар: "Дўстим, Аллоҳ мени ва сизни Ўз ризосига муваффақ айласин ва Ўзидан лойиқ бўлганидек қўрққанлар қаторида қилсин, уламоларнинг гўшти заҳарли эканини унутманг! Уларнинг обрўларига путур етказмоқчи бўлганларга нисбатан Аллоҳнинг қонунияти маълум! Аллоҳ таоло уламоларга тил теккизган кишини ўлимидан аввал қалбини ўлдириш билан мубтало қилади. "У (пайғамбар олиб келган) ишга мухолиф бўлган кимсалар (бошларига бу дунёда) фитна ва (охиратда) аламли азоб келишидан қўрқсинлар!(Нур сураси: 63-оят)Шайх Абдурраҳмон Саъдий таъкидлаганидек: "Мусулмонларнинг тўғри йўлдаги уламоларини ҳурмат қилиш билан Аллоҳ таолога қурбат-яқинлик ҳосил қилишлари" аҳли суннат ва жамоат эътиқодидан ҳисобланади.

Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ: "Салафлар: Олимнинг ўлими Исломдаги кемтик бўлиб, уни замонлар ўтиши тўлдира олмайди, дер эдилар"- деганлар.

Авзоъий роҳимаҳуллоҳ: "Биз одамлар деганда аҳли илмларни тушунамиз. Уларданбошқаларҳеч ким эмас" – деганлар.

СуфёнСаврийроҳимаҳуллоҳ: "Агарбиргинафақиҳтоғнингчўққисидабўлса-да, унингўзижамоатдир"- деганлар

Уламоларга озор бериб, уларни айблаш Аллоҳга бўлган тоат-ибодатдан юз ўгириш ва уни камситишдир. Баъзи олимларнинг: "Уламоларнинг обрўлари жаҳаннам чуқурларидан бирининг лаби олдидадир"- деган сўзлари ушбу маънони чуқур ифодалайди.

Ислом умматининг мунаввар чироқлари бўлмиш уламоларга озор беришнинг нақадар хатарли экани Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ушбу ҳадисда ҳам таъкидланмоқда: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: "Аллоҳ таоло Ҳадиси Қудсийда шундай деган: Ким Менинг дўстимга душманлик қилса, Мен унга қарши уруш эълон қиламан". (ИмомБухорийривояти).

 Мазкур оят, ҳадис ва ҳикматли сўзлардан Уммат уламолари эга бўлган олий мақом ва даражалар намоён бўлмоқда. Шунинг учун одамлар уларни тақдирлашлари, ҳурматларини ўрнига қўйишлари, шараф ва обрўларини тўла қилиб ўз ўрнига қўйишлари лозим бўлади.Минг афсуслар бўлсинки, баъзи ҳаёлига келганини  гапирувчи инсонлар бугунги кунда интернетдаги ижтимоий тармоқлар- facebook, telegram каби воситалардаги ўз саҳифаларида динимиз ходими, шариатимиз аҳкомларини етказувчи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан мерос қолган минбарда туриб инсонларни тўғри йўлга бошловчи уламолар, имом домлалар  ҳақида ёлғон ва бўҳтонларни тарқатиб юрибди. Уларни обруларини тўкишга ҳаракат қилмоқдалар. Уламолар ҳақида сўз юритаётганларга шундай демоқчимиз: "Аллоҳдан қўрқиб, Унга тавба қилинг! Аллоҳга қайтинг! Уламоларни ғийбат қилганингиз миқдорича мақтанг! Йўқса, зарар кўрган сиз бўласиз! Оқибат тақводорларникидир. Аллоҳнинг ҳурматларини сақланг, Аллоҳ сизни ўз ҳимоясида сақлаб, гуноҳларингизни мағфират қилсин!".

Аллоҳтаоло Пайғамбаримиз, У Зотнинг оиласи ва бутун саҳобаларига салавоту саломларйўлласин.

 

Шайх Зайниддин жомеъ масжиди имом хатиби

Ҳусниддин Абдукаримов

 

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216915
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24589