Тошкентда саховатли инсонлар саҳарлик таомини бепул тарқатмоқдалар
18.5.2018 388

Тошкент шаҳрида бир гуруҳ саҳоватли инсонлар эҳтиёжи бор инсонлар учун саҳарлик таомини (ош, етказиб бериш ҳам) бепул тарқатмоқдалар.

Azon.uz нинг маълум қилишича, саҳарлик таоми қуйидаги кишиларга бепул тарқатилади:

– Ногирон;

– Бемор;

– Мусофир;

– Талаба ва саҳарликка таом тайёрлашга имконияти бўлмай қолган кишиларга.

Фейсбук фаоли Абдувоҳид Атаметовнинг айтишича, бу хизмат ҳозирча Олмазор ва Шайхонтоҳур туманлари ичида амал қилади. Ниятимиз: шаҳримизнинг барча туманларида шу хизматни ташкил қилиш. Ҳомийлик ва ҳамкорлик таклифи бўлса, қабул қилинади. Мурожаат учун телефон: +998 98 307 54 97 (Абдувоҳид).

Шунингдек яна бир саховатли инсон Абдуқодир Набиев ҳам шу хизматни қилиш истагида эканини ёзган ҳолда, ҳозирча Шайхонтоҳур туманига етказиб беришини айтган. Мурожаат учун телефон: +998 97 750 15 25.

Рамазонда имкони қадар савобли амаллрга бел боғлаган мазкур кишилардан Аллоҳ таоло рози бўлиб, кўрсатаётган саҳоватлари ажрини икки дунёда улуғ макофотлари ила зиёда қилсин.

 

 

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 39670
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

1329