Сурияликлар урушдан кейинги ер ости йўлларини санъат асарига айлантирмоқдалар
Суриядаги уруш вақтларида ИШИД жангарилари томонидан фойдаланилган ер ости йўллари ажойиб тарзда таъмирланди.
“Звезда” телеканалининг хабар беришича, Шарқий Гутадаги ИШИД жангариларидан озод қилинган Жобар шаҳарасидаги ер ости тунелларига маҳаллий ҳайкалтарош ва рассомлар томонидан ажойиб ишлов берилди.
Аввалари жангарилар қўл остида бўлган жойларда террорчилар билан курашда ҳалок бўлган жангчиларнинг ҳайкаллари ва расмлари муҳрланди.
Туннел деворларида ҳайкалтарошлар Фуқаролик урушлари даврида ҳалок бўлган минглаб араб ватандошларининг суратларини ўқиб чиқишди.
Эслатиб ўтамиз, Шарқий Гутани қутқариш операцияси 31 марта якунланган эди. Ҳозирда ўз ватанларидан узоқларда юрган қочоқлар аста-секин ўз уйларига қайтмоқдалар. Уларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун керакли чора-тадбирлар кўрилмоқда.