Қозонда ҳалқаро исломий бизнес мактаби очилди
18.5.2018 2469

Қозонда исломий бизнес, молия ва ҳуқуқ бўйича халқаро мактаб (ISIBEL) ўз фаолиятини бошлади. Мактаб асосчилари Росмия мусулмон-тадбиркорлари Ассоциацияси, Қозон федерал университети ва Россия Ислом университети ҳисобланади.

Мактаб битирувчилари уч давлат дипломига эга бўладилар: Қозон Федерал Университети (Россия), Dubai Islamic Economy Development Centre (БАА) ва Bahrain Institute of Banking & Finance (Бахрайн).  Лойиҳа Татаристон Республикасининг инвестицион ривожланиш агентлиги ҳамкорлигида “Россия: Ислом дунёси – KazanSummit” молиявий саммити доирасида ташкил этилган.

ISIBEL ўқув дастури уч босқичдан иборат бўлиб, улар:

Бизнес-лекторийлар, “Исломий молия ва ҳуқуқ” ўқув сессияси, ислом уламоларининг молиявий саводхонлик мактаблари.

Мактабнинг биринчи ўқувчилари тадбиркорлар, олимлар ва талабалардан иборат 100 кишилик гуруҳ бўлди. Мактаб ўқитувчилари сифатида Исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлардан исломий молия ва ҳуқуқ соҳасидаги кўзга кўринган намояндалар ва экспертлар таклиф қилинганлар.

 

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216930
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24589