Мусулмон ўқитувчи аёл ҳамкасблари билан қўл бериб сўрашмаганлиги учун ишдан бўшатилди
12.8.2018 935

Норвегиянинг Осло шаҳрида мусулмон ўқитувчи ҳамкасб аёллар билан қўл бериб кўришишдан ўзини тортгани учун ишидан айрилди.

Мусулмон ўқитувчи ишлаётган Экеберг мактаби раҳбари Бенте Альфхейм унинг устидан аёл ҳамкасблари шикоят қилганликларини, “кўпинча у билан кўришмоқчи бўлганда у қўл беришни истамаганини”, айтишганини маълум қилган.

Лекин мусулмон ўқитувчи буни уларга нисбатан ҳурматсизлик сифатида билмасликларини сўраб, ўз эътиқоди нуқтаи назаридан бундай қила олмаслигини тушунтирган.

Шу ўринда, Жамиятдаги миллатчиликка қарши курашиш ташкилоти раҳбари Ахенатон Оддвар де Леон: “Кишининг диний эътиқоди унинг иш фаолиятини юритишга кескин халал берсагина уни ишдан бўшатиш мумкин”, – дейди.

“Мазкур ҳолат эса мутлақо бошқа, у бу шартларга тўғри келмайди”, – дейди у.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 58995
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

7333