Мисрда болаларни намозга ўргатишнинг ноанъанавий усулини ўйлаб топишди
11.8.2018 345

Мисрликлар ёш авлодни намозга ва масжидга ўргатишнинг ажойиб усулини ўйлаб топишди. Ушбу ғоя ташаббускори ал-Бехейра округидаги Даманхур шаҳри Носир масжидидир.

“Al Bawaba” нашрининг маълум қилишича, мазкур масжид имоми 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган болалар ўртасида ўзига хос беллашув ташкил қилган. Бунга кўра, 40 кун давомида бомдод намозига доимий қатнаган болага 55 АҚШ доллари миқдорида мукофот пули берилади.

Имом Муҳаммад Аламнинг сўзларига қараганда, мазкур ғоя масжид намозхонларининг биридан чиққан бўлиб, у ушбу беллашув учун хайрия маблағи ажратган.

Таъкидлаш жоизки, шаҳар аҳолиси мазкур тадбирни олқишлар билан кутиб олишди ва ушбу мукофотлаш тадбири болаларнинг келажакда масжидга меҳр қўйишларига сабаб бўлиши мумкинлигига умид қилишмоқда.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 48331
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

4500