Макка шаҳри эркаклари иш вақтида миллий либосда бўлишлари қатъий белгиланди
Саудия шаҳзодаси Макка губернатори Ҳолид ал Файсал эркакларнинг кийиниш одобига тааллуқли янги қонун қабул қилди.
Макка губернатори мазкур шаҳар ва унинг атрофида ва чекка қишлоқларида (хусусий секторларда ҳам) давлат хизматидаги эркакларнинг иш вақтида миллий либосда бўлишларини мажбурий қилиб белгилади. Бунга қадар фақат давлат аппарати хизматидаги ходимларгина миллий либосда бўлишлари мажбурий эди. Эндиликда ҳаттоки хусусий соҳада фаолият юритувчиларга ҳам мазкур дресс - код шарт қилинди.
Лекин, бундан баъзи саудиялик эркаклар норозиликларини ижтимоий тармоқлар орқали билдирмоқдалар.
Лекин, саудиялик аёллар ҳукуматнинг мазкур қарорини бажону дил ва мамнуният билан қабул қилдилар. Ҳаттоки, ушбу қарордан норози бўлган эркакларни унга бўйсунишга чақирмоқдалар.