Хитойлик мусулмонлар энг йирик масжидлардан бирининг бузилишига норозилик билдирмоқдалар
Хитойнинг Нинся вилоятидаги энг йирик масжидлардан бири бузилиш арафасида. Шу муносабат билан юзлаб хитойлик мусулмонлар норозилик чиқишларини уюштиришди.
Reuters агентлигининг маълум қилишича, ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ҳукуматнинг мазкур қарорини эркин диний эътиқод қонунига зид равишда чиқарган дея баҳоламоқдалар.
Масжиднинг бузилишига сабаб, унинг шаҳар кўринишига нолойиқ услубдаги кўриниши экани маълум қилинган.
Бундан ташқари, Вейчжоу Жомеъ масжиди қурилиш чоғида барча талабларга жавоб бермаган. Шунинг учун ҳукумат маҳаллий мусулмонларга масжиднинг маълум қисмини қолдириб, унинг минора ва гумбазларини олиб ташлашни ҳамда масжидни хитойча услубда қайта таъмирлашни таклиф қилган. Лекин фуқаролар бунга рози бўлишмаган.