Индонезияда аёлларга бегона эркаклар билан овқатланиш тақиқланди
14.9.2018 2765

Индонезияни Ачеҳ вилоятининг Биреэн туманида эркаклар ва аёллар биргаликда овқатланиши тақиқланди. Бу хақида The Independent ёзмоқда.

Янги қоидага вилоятдаги барча кафе ва ресторанлар риоя қилиши мажбурий эканлиги белгилаб қўйилди. Ислом ишлари маҳаллий бошқарма раҳбариятининг сўзларига кўра, аёллар эркаклар билан бирга овқатланаётганда Шариат қонунларини бузишади: бунга фақат эри ёки яқин қариндошлари билан рухсат этилиши мумкин

Расмий мулозимнинг таъкидлашича, директиванинг мақсади -"аёлларнинг қадр-қимматини ҳимоя қилиш бўлиб, улар ўзларини қулай, енгил ва тақводорлигини ҳис этиши бўлиб, Шариат қонунларини бузадиган бирор нарса қилмасликдир".

Лента.ру хабарига кўра, мусулмон вилоятидаги шариат қонуни, турмуш қурмаган ҳар қандай шахслар ўртасида яқинлик ифодасини тақиқлайди. Янги қоидалар, бошқа нарсалар қаторида, 21:00 дан кейин ҳеч қандай никоҳсиз аёлларнинг турли хил жинсдаги ва ҳамкасблар билан биргаликда овқатланишига чекловлар қўяди.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216365
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553