106 ёшли саудиялик қариянинг ўлим олдидан айтган сўзлари кишиларнинг кўз ёшларига сабаб бўлди
13.7.2018 3442

106 ёшли саудиялик отахоннинг ўлимидан олдин айтган сўзлари унинг ватандошларини ҳайратга солди.

Бундан 6 йил аввал ўзининг бир асрлик таваллудини нишонлаган Шайх Али ал Салоҳ ҳали бақувват ва тетик эди. Унинг вафотига қарилик эмас, йўл-транспорт автоҳалокати сабаб бўлди.

Автоҳалокатга учраган қарияни касалхонага олиб кетиш чоғида, ўлими яқинлашганини сезган отахон атрофидаги шифокорлар ва ҳайдовчига уни уриб юборган машина эгасини кечиришларини тайинлаб васият қилган. Унинг сўнгги васиятини эшитган яқинлари бундан қаттиқ ҳайратга тушиб, кўз ёшлар тўкишди.

“Отам ёшлик чоғиданоқ муҳтож ва заифларга ёрдам беришни одат қилган эди. Умрининг 80 йили давомида отам ўз уйида йўловчилар учун текин ошхона очган эди. У барча йўловчи ва меҳмонларни ўз ошхонасида бепул меҳмон қилар эди”, дейди марҳумнинг ўғли.

Ўзининг саҳийлиги ва олийжаноблиги билан ном қолдирган шайх Али ал Салоҳ ўзидан сўнг 13 ўғил ва 5 қиз фарзандни қолдирди.

 

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216203
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24531