ЖАРда қурилиши катта тортишувларга сабаб бўлган масжид фойдаланишга топширилди
13.7.2018 574

Куни-кеча ЖАРда “Исонинг дўстлари” томонидан қурилиши тўхтатилишга уринилган янги масжид фойдаланишга топширилди.

Гап шундаки, Тоусрифир шаҳрининг мусулмонлар ташкилоти 2015 йилда давлатдан масжид қуришлиши учун ер сотиб олган ва ўтган йили ўша ерда масжид қурилишига рухсат олган эди. Шу пайтдан бошлаб маҳаллий “Исонинг дўстлари” черкови “ушбу ҳудудда масжид қурилишидан жамиятга ҳеч қандай наф бўлмайди” деган даъво билан бинонинг қурилишига қаршилик қила бошлашди. Ушбу даъво шаҳар ҳокимиятига қадар етиб келгач, уни кўриб чиққан шаҳар маъмурияти “бу ерда масжид қурилиши шарт” деган хулосани тақдим қилди.

Ва ниҳоят, ўтган хафтада ЖАР мусулмонлари Кенгаши ва шайх Ирфон Абрахамс бошчилигида мазкур янги қуриб битказилган масжид тантанали равишда фойдаланишга топширилди.

 

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 56385
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

6671