Даун синдромига чалинган муслиманинг БМТ мажлисидаги нутқи бутун дунёни ҳайратга солди
Даун синдромига чалинган муслиманинг БМТ халқаро конференциясидаги чиқиши бутун дунёни ҳайратга солди. Саудия Арабистони вакили сифатида иштирок этган муслима конференцияда имконияти чекланган инсонларнинг таълим олишлари учун имконият яратиб беришларини сўраб мурожаат қилди.
Шайма Абдурроҳман Ал Муфди инглиз тилида ўзи тайёрлаган нутқини аниқ-равон ва ифодали ўқиб бериб, хаттоки Даун хасталигига чалинган кишилар ҳам воизлик қобилиятига эга бўлишлари мумкинлигини исботлади.
Унинг чиқишини ижтимоий тармоқлар орқали томоша қилган фойдаланувчилар, муслиманинг иродаси ва қобилиятига таҳсинлар айтиб, олқишлашмоқда.