Қозоғистон масжидларида азонга чекловлар ўрнатилди
Қозоғистон мусулмонлари диний Идораси ҳамда Дин ишлари ва фуқаролик жамияти вазирлиги мамлакатдаги масжидларни азон чақируви вақтида санитар-эпидемиологик талабларга риоя қилишларига чақирди.
Қарорга кўра, тонгги соат 7.00 дан тунги 23.00 га қадар масжидлардаги азон овози 70 децибеллдан ошмаслиги, тунги вақтларда эса азон овози 60 децибеллдан ошмаслиги шарт.
Таъкидланишича, ушбу қарор кўплаб маҳаллий аҳолининг норозиликлари ва мурожаатлари натжасида ишлаб чиқилган.
Эслатиб ўтиш жоиз, 2017 йилда Қозоғистонда масжидлардаги азон ва черковлардаги қўнғироқ товушлари атеистларнинг ҳис туйғуларини камситаётгани муаммоси оммавий муҳокама қилинган эди. Натижада эса, парламент уларнинг овозларини санитар-эпидимологик нуқтаи назардан чеклаш ҳақида қарор қабул қилди.