Қрим масжидларида ёш болалар учун ёзги майдончалар ташкил этилади
12.7.2018 456

Ёзги мактаб таътили вақтида Қрим масжидларида болалар учун ёзги майдончалар ташкиллаштирилади. Бу ҳақда Islam.ru хабар тарқатди.

Маълумотларга кўра, Боғурча-Симферополь кичик туманида жойлашган масжиддаги майдонча 16 июлдан 30 июлга қадар ишлайди.

Малореченское қишлоғида жойлашган масжидда эса 2 август кунидан бошлаб майдончалар очилади ва 20 августга қадар болалар ихтиёрида бўлади.

Симферополь туманида майдонча 16 июль куни очилади ва унга 6 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар қабул қилинади.

Майдонча дастурига кўра, душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари соат 09.00 дан 12.00 га қадар Ислом асослари ва Қуръон ўқиш дарслари ўтилади.

 

Манба: azon.uz

 

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 51189
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

5301