Инсон Аллоҳга бўлган иймон туйғуси билан туғилади
14.6.2018 3149

Британиянинг Бристол университети олимларининг қилган кашфиётлари илм ва маърифат оламида катта шов-шувга сабаб бўлди. Олимлар инсон Худога ишонч туйғуси, яъни иймон билан туғилишини исботладилар.

“Олиб борилган тадқиқотлар натижасида, биз гўдакнинг онгида ғайритабиий кучларга бўлган кучли ишонч туйғусини аниқладик”, дейди тадқиқот раҳбари профессор Брюс Худ. 

Асрлар давомида дунёнинг энг йирик файласуфлари ва олимлари Худонинг мавжуд эмаслигини исботлашга уриндилар, деб ёзади “Сандей таймс” рўзномаси. Лекин олимларнинг мазкур кашфиётлари олдида ушбу мантиқ йўққа чиқди.

Бристол университети олимларининг тадқиқотлари натижасида маълум бўлдики, Аллоҳнинг қудратисиз на Homo Sapience (илк одам авлоди) бу дунёга келарди ва на ҳозирги тараққий этган олам мавжуд бўлар эди.

Олимланинг фикрича, инсоният тарихида Яратганга иймон келтириб унинг борлигига ишонган, Унинг адолати ва марҳаматини англаган инсонлар жамоаси иймонсиз ва ҳеч нарсага ишончи йўқ одамларга нисбатан ижтимоий ривожланиш ва ҳаёт учун курашувчанлик жиҳатидан устун бўлганлар. Ва айнан улар ҳозирги тараққиёт ва замонавий дунёга асос бўлганлар.

Худога бўлган ишонч ва иймон туйғусидан йироқ қабила ва жамоалар эса ўзидан ном-нишон қолдирмай йўқ бўлиб кетганлар.

Бу кашфиётнинг Қуръони Карим оятлари ва Пайғамбаримиз салоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларида акс этиши эса, Ислом дининг нақадар кенг қамровли ва ҳақ дин эканига далолат қилади.

- Қуръони каримнинг Рум сурасида шундай дейилади:

“Бас, (Эй, Муҳаммад) Юзингиз (ўзингиз)ни доимо тўғри бўлган дин (Ислом)да тутинг! Инсонларни ўша асосда яратган Аллоҳнинг яратувчанлигини (англангиз!) Аллоҳнинг яратишини ўзгартириш йўқ. Энг тўғри дин шудир, лекин кўп одамлар буни билмаслар” (30-оят).

- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф табиат) ила туғилади. Бас, ота-онаси уни яҳудий ёки насроний ёки мажусий қилади. Бу худди ҳайвоннинг бус-бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини ҳис қилганмисиз?» дедилар.

Сўнгра Абу Ҳурайра «Агар хоҳласангиз, «(Бу) Аллоҳ одамларни яратган асл табиатдир. Аллоҳнинг яратганини ўзгартириб бўлмас», деган оятни ўқинг», дер эди».

(Тўртовлари ривоят қилганлар.)

Мазкур оят ва ҳадислар ҳам инсон боласи Яратганга иймон ва ишонч билан дунёга келишини айтиб турибди.  Лекин вақт ўтиши билан гўдак катта бўлади ва унинг ота-онаси ёки жамият таъсирида қалбидаги Ягона Тангрига бўлган иймон оширилади ёки сусайтирилиб, ўзгача тус берилади.

Албатта, бу ишда ота-онанинг тутадиган ўрни жуда каттадир. Бола динининг шаклланишида ота-она ўз тарбияси билан муҳим ўрин тутади. Ота-онага Аллоҳ томонидан берилган неъматлар ичида энг улуғларидан бири фарзанддир. Ўша неъматнинг қадрига етиш эса уни берувчи Зот яратган соф табиат ила Аллоҳнинг динида юрадиган қилиб тарбиялашдир. Бу ота-онанинг бурчидир. Ҳар бир мусулмон ота-она шу масъулиятни тўлиқ тушуниши, ушбу ҳадисда айтилган тарбиянинг аҳамиятига катта эътибор бериши лозим.

 

 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216747
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24569