Россия масжидларидаги Ҳайит намозига бутун дунёдан мусулмонлар келиши кутилмоқда
14.6.2018 2317

Россияда бўлиб ўтаётган футбол бўйича Жаҳон чемпионати ўйинлари Рамазон Ҳайитини нишонлашга ҳалал бермаслигини, аксинча, мамлакатдаги масждилар чет эллик меҳмонлар учун ҳам очиқ экани ҳақида Россия муфтийлари Кенгаши раиси ўринбосари Рушан Аббасов маълум қилди.

“Чемпионат ўйинлари байрамни нишонлашга ҳалал бермайди. Аксинча, бугунги кунда Марказий Жомеъ масжидимиз аввалгиданда кўпроқ меҳмонларни қабул қилмоқда. Масжидимизга чел эллардан футбол мухлислари ва баъзан футбол ўйинчиларининг ўзлари ҳам келмоқдалар”, дейди у.

Шунингдек, раис ўринбосарининг берган маълумотига кўра, бу йилги Ҳайит намозида Москва шаҳри ва вилоятидан 240 мингга яқин мусулмон иштирок этиши кутилмоқда.

Масжидлардан ташқари Москва марказларидаги 3 та энг катта майдонда ва Москва вилоятидаги 39 та майдончада намозгоҳлар ҳозирланади.

 

 

 

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216835
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24587