Юртдошимиз Макка шаҳрида ўтказилган 37-Халқаро Қуръони карим мусобақасида иштирок этди
19.11.2015 4643

     Жорий йилнинг 7-11 ноябрь кунлари Қуръони каримни ёддан ўқиш ва тафсир қилиш бўйича Саудия Арабистонининг Макка шаҳрида ўтказилган 37-Халқаро Қуръони карим мусобақасида, бир нафар вакилимиз – “Мулла Қирғиз” ўрта махсус ислом билим юртини битирган, ҳозирда Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, “Туганой ота” жоме масжиди имом-хатиби вазифасида фаолият кўрсатиб келаётган Шамсиев Ҳамидхўжа иштирок этиб қайтди.
    Мазкур мусобақада дунёдаги 66 та давлатидан жами 124 нафар етук Қуръон ҳофизлари иштирок этишди. Вакилимиз мусобақада Қуръони каримнинг 15 порасини ёддан ўқиб бериш йўналишида қатнашди.
    Мусобақада юқори беш ўринни қўлга киритган қориларга совринли мукофотлар топширилди. Қуръони карим тўлиқ 30 порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш билан бирга 30 поранинг луғавий маъноларини билиш йўналишида 1-ўринни Жазоир, 2-ўринни Нигерия, 3-ўринни Сомали, 4-ўринни Саудия Арабистони, 5-ўринни Миср давлатлари қорилари эгаллади. Қуръони каримнинг 30 порасини тажвид қоидаси билан ёддан ўқиб бериш йўналишида 1-ўринни Саудия, 2-ўринни Нигерия, 3-ўринни Бангладеш, 4-ўринни Чад, 5-ўринни Миср давлатлари қорилари эгаллади.
    Қуръони каримнинг 15 порасини ёддан ўқиб бериш йўналишида 1-ўринни Саудия Арабистони, 2-ўринни Ироқ, 3-ўринни Чад, 4-ўринни Камерун, 5-ўринни Қувайт давлатлари қорилари эгаллади.
    Вакилимизга иштироки учун ташаккурнома ёрлиғи тақдим этилди.
    Мусобақа якунида ташкилий ҳайъат томонидан иштирокчилар учун Маккаи мукаррама ва Мадинаи мунаввара шаҳарларидаги муқаддас қадамжоларга зиёрат ташкил этилди.





www.muslim.uz  

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216300
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24550