Тошкент шаҳар имом-хатиблари ва отинойиларнинг навбатдаги йиғилиши ўтказилди
25.5.2016 4240

  24-май куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Тошкент шаҳар имом-хатибларининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Тадбирда Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари Шуҳрат Турдиқулов иштирок этди.
   Йиғилишга раислик қилган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов йиғилганларни яқинлашиб келаётган муборак Рамазон ойи билан муборакбод этиб, бу ойни кўтаринки руҳ, ўзгача тароват ила ўтказилишида имом-хатиблардан катта жонбозлик талаб этилишини айтиб ўтди.
   Шундан сўнг, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Масжидларда Рамазон ойини муносиб тарзда кутиб олиш, ўтказиш ва масжидларда тайёргарлик ишларини янада жадаллаштириш тўғрисидаги Буйруғи ўқиб эшиттирилиб, мазкур буйруқ ижроси бўйича келиб чиқадиган вазифалар муҳокама этилди. Жумладан, 4 июнь куни масжидларода ҳашар уюштирилиб, таровиҳ намозларига тайёргарлик ишларини охирига етказиш белгиланди. Масжидларда таровиҳ намозларида мусулмонларга қулай шароитлар яратиш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш масалалари аниқланди.
   Куннинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳрида фаолят юритаётган отинойилар учун ҳам йиғилиш ўтказилди. Унда Отинойиларнинг муборак Рамазон ойидаги тадбирлари режаси белгиланди. Диний соҳа вакилаларининг бу муқаддас ойда хотин-қизлар ўртасида Рамазон ойи фазилатлари, жойлардаги маросим, ифторликларда исрофгарчиликларни олдини олишга қаратилган суҳбатлар ўтказишлари, шунингдек, бу ойдаги эзгулик, меҳр-мурувват ишларини тўғри ва оқилона ташкил этишлари, ҳар қандай саҳоват ишларини ҳақдор кишилар, ижтимоий ҳимояга муҳтож инсонларга кўрсатилишига тарғиб этишлари лозимлиги уқтирилди.


ЎМИ Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати

 

www.vakillik.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216377
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553