Таровийҳ намозининг биринчи куни кўтаринкилик билан ўтказилди
Қалбларга мунавварлик улашгувчи, Ойлар султон Рамазон кириб келди. Бу муаззам соатлар барча интиқ мусулмонларнинг қалбига сурур ва хушнудлик бахш этмоқда.
Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан юртимизнинг ўткир воизларидан бири Одилхон қори Юнусхон ўғли бошчилигида Шайх Зайниддин жоме масжидида таровийҳ намозининг биринчи куни юскак савия ва кўтаринкилик билан ўтказилди. Имом-хатиб «Ҳақиқий мўмимнинг сифатлари» номли таровеҳий суҳбатларини тақдим қилди.
Айтиш керакки, таровийҳ намозига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, шайх Абдулазиз Мансур ташриф буюрдилар ва барча мусулмонларни Муборак Рамазон билан қутладилар.
Бу йил ҳам мазкур муқаддас ойга катта тадорик кўрилди. Таровийҳ намозларининг ҳар жиҳатдан мукаммал, тинч ва тартибли ўтиши учун масжид маъмурияти ва мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Айниқса, бу йил илк маротаба таровий намози muxlis.uz сайтининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан тўғридан-тўғри трансляция қилингани юртдошларимиз учун ажойиб туҳфа бўлди. Мазкур биринчи бор йўлга қўйилган трансляцияни юртимизда ва дунёнинг турли бурчакларидан туриб 12 минг одам томоша қилди. Ватандош-имондошларимиз ижтимоий тармоқларда ўз миннатдорлик сўзлариларини билдиришди. Жонли эфир бугун ҳам соат 21.30 да бошланади.