Шайхонтоҳур тумани имом-хатиблари иштирокида йиғилиш ўтказилди
6.4.2017 4369

   Шу йилнинг 5 апрель куни Тошкент шаҳридаги “Шайх Зайниддин” жоме масжидида Шайхонтоҳур туманида жойлашган барча жоме масжидлари имом-хатиблари ва  навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби Одилхон Исмоилов олиб борди.

 

 Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашувда бир қатор муҳим ва долзарб мавзулар борасида сўз борди. Хусусан, Одилхон қори Исмоилов туманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси буйруғига биноан тизимдаги барча масжидларда кутубхоналар ташкил этиш, кутубхона фондини диний-маърифий ва долзарб мавзулардаги адабиётлар билан тўлдириш бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолати юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди. Бу борада тегишли топшириқ ҳамда кўрсатмалар берар экан: “Кутубхона – маърифат маёғи. Унинг шуъласи қалбларни ёритади. Китобга муҳаббати юксак одамнинг қалби доим эзгуликка йўлдош бўлади. Шунинг учун ҳам бу хайрли ташаббусни юксак даражада қўллаб-қувватлашга ва бу йўлда бор куч-имкониятимизни ишга солишга тайёр бўлишимиз керак”, деди бош имом-хатиб. 

 

 Шунингдек, мажлисда кун тартибидаги яна бир муҳим масала, яъни 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да Ўзбекистон мусулмонлари идоарси кўрсатмасига биноан масжидларда фуқароларни қабул қилиш тизимини такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. “Ҳаммамиз ҳам ўқувчи-ўрганувчимиз. Чунки илмнинг ҳади, чегараси йўқ. Шунинг учун савол сўраб, айниқса, шаърий масалалар юзасидан мурожаат қилувчи кўп.  Ташкил этилган бу қабулхона ана шундай мурожаатларни тартибга солади. Одамлар аниқ билиб олади: кимга, қачон ва қай тартибда мурожаат қилиш кераклигини. Диндошларимиз бу борадаги саволларга жавобни сиз ва биз каби мутахассислардан олса, чалкашлик бўлмайди. Онгини турли ёт қоидалар, динимизга бегона бидъатлар заҳарламайди. Шунинг учун ҳам бу масалага жиддий ёндошиш шарт”, дейди Одилхон қори Исмоилов.  

 

 Йиғилиш давомида шу каби муҳим масалалар муҳокама қилинди ва ўзаро фикр-мулоҳаза алмашилди. Якунда кўрилган масалалар бўйича мутасадди ходимларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.  

  

     

“Шайх Зайниддин” жоме масжиди Матбуот хизмати

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216724
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24568