Ўзбекистон Ҳаж делегацияси расмий ташриф билан Саудия Арабистони Подшоҳлигида бўлди
22.1.2017 4358

     19 январь куни Ўзбекистон ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж вазирлигида расмий учрашув ўтказди.
     Саудия Арабистони Ҳаж вазири доктор Муҳаммад Солиҳ Бентин ва Саудия Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари масъул вакиллари, Ҳаж вазирлигининг тегишли бўлим раҳбарлари билан бўлиб ўтган музокарада Дин ишлари бўйича қўмита раиси О.Юсупов бошчилигидаги Ўзбекистон ҳаж делегацияси жорий Ҳаж 2017 йил мавсуми доирасидаги ташкилий масалаларни муҳокама этдилар.
     Учрашув чоғида, жорий йилдаги ҳаж мавсумини намунали ўтказиш бўйича тегишли масалалар кўриб чиқилди. Хусусан, Ўзбекистон ҳаж квотаси 2000 кишига ортгани ва жорий йилда 7200 кишини ташкил этиши, ўзбекистонлик ҳожилар Мадинаи мунаввара халқаро аэропортига келиб тушиши ва ҳаж маносикларини бажариб бўлганидан сўнг Жидда халқаро аэропорти орқали Ўзбекистонга сафар қилиши, ҳамда бошқа тегишли масасалалар бўйича келишиб олинди. Учрашув якуни бўйича икки томонлама баённома имзоланди.
    Саудия Арабистони Ҳаж вазири доктор Солиҳ Бентин Ўзбекистонлик ҳожилар томонидан Ҳаж ва умра тадбирлари мунтазам тартибли ва намунали равишда амалга оширилиб келинаётганини алоҳида таъкидлаб, ўзбекистонлик зиёратчилар бугунги кунда бошқа давлатлар учун ўрнак бўладиган даражага кўтарилганини маълум қилди. Ҳаж вазирлиги томонидан берилаётган кўрсатма ва тавсияларни ўз вақтида, тўлақонли бажарилиши ва узвий ҳамкорлик учун Ўзбекистон томонига самимий эҳтиромини изҳор этди.   
    Учрашув якунида, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж вазири Солиҳ Бентин Ўзбекистон ҳаж делегацияси шарафига катта зиёфат берди. Ҳаж вазири Солиҳ Бентин, Ўзбекистон – дунё илм фани ва цивилизациясига салмоқли ҳисса қўшган алломалар юрти эканини таъкидлаб, Бухорий, Термизий, Марғиноний ва Замахшарийларни берган юртга алоҳида ҳурмат билдиришини изҳор қилди.
    Шунингдек, шу куннинг ўзида Ўзбекистон Ҳаж делегацияси Саудия Арабистони Подшоҳлиги Фуқаро Авиацияси Бош Бошқармаси раҳбарияти билан Жидда шаҳрида учрашув ўтказди. Учрашув чоғида шунингдек, Ўзбекистон Ҳаж ва умра ишлари бўйича атташеси Зафар Абдуллаев ва Ўзбекистон Ҳаво йўллари авиакампаниясининг Жидда шаҳридаги вакили Мухтор Хаитов иштирок этди. Музокаралар давомида, ҳаж ва умра муборак зиёратларини ташкил этиш доирасидаги ташкилий масалалар, жумладан динаи мунаввара ва Жидда халқаро аэропортлари орқали ҳожилар ва зиёратчиларни ташиш, ўзбекистонлик зиёратчиларга кўрсатиладиган хизматлар атрофлича муҳокама этилди. Саудия Арабистони Подшоҳлиги Фуқаро Авиацияси Бош Бошқармаси Ўзбекистон ҳаж ишчи гуруҳи ва Ўзбекистон Ҳаво йўллари иш фаолиятига юқори баҳо берди.
     Куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Ҳаж делегацияси Жидда шаҳрида ташриф дастури доирасида Транспорт Корхоналари Бош Вакиллигида (Мактаб Вукало) навбатдаги учрашувни амалга оширди. Учрашувда Бош Вакиллик раҳбари Форуқ Бухорий, Ўзбекистон ишчи гуруҳи томонидан ҳаж ва умра тадбирларини юқори даражада ташкил этиб келаётгани, ўзбекистонлик ҳожилар ва зиёратчилар замонавий транспорт воситалари билан таъминлангани, Агентлик талаблари ва тегишли шартномавий келишувлар Ўзбекистон томонидан тўлақонли бажарилиб келаётганини таъкидлади ва бунинг учун самимий миннатдорчилик билдирди.
    Делегация музокаралар чоғида, ҳожилар учун навбатдаги Ҳаж мавсумида ҳам транспорт хизмати кўрсатилиши бўйича тегишли битимларни ҳожилар Саудия Арабистонига етиб келмасларидан олдин тузиб қўйилишини келишиб олди. Бунда Мадина Макка Жидда йўналишларида ҳожиларни ташиш назарда тутилмоқда.
    Саудиянинг мутасаддилари томонидан Ўзбекистон томонидан ҳаж ва умра тадбирлари юқори даражада ташкил этиб келинаётгани, ўзбекистонлик ҳожилар замонавий транспорт воситалари билан таъминлангани, шартномавий келишувлар Ўзбекистон томонидан тўлақонли бажарилаётганини алоҳида таъкидланди. Шунингдек, учрашувлар якунида Ўзбекистон ҳаж делегацияси аъзоларига юқори даражадаги ташкилий ишлар учун самимий миннатдорлик билдирди.

 

Манба: www.religions.uz  

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216824
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24586