Матбуот ва ахборот агентлиги Намангандаги “Ҳидоя” билим юртига адабиётлар туҳфа қилди
16.5.2018 532

2018 йил 15 май куни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан Наманган вилоятида ўтказлиаётган "Китобхонлик кунлари" доирасида «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юртида китоб ва китоб мутолаасини ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида ижодий учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда сўзга чиққан ЎзМАА Бош директори Л.Тангриев Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Наманган вилоятига қилган ташрифи ва шундан кейин амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларига алоҳида тўхталиб, хусусан, 2017 йил 13 сентябрда эълон қилинган «Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида»ги Президент қарори ижросини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишларни қайд этди. 

- Китоб ва китобхонликни аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш уларнинг дунёқариши ва маънавиятининг янада юксалишига олиб келади. Намангандан етишиб чиққан ижодкорлар ҳаёти ва ижодини ўрганиш жуда муҳим бўлиб, бу ёшларни аждодларга нисбатан ҳурмат руҳида тарбиялашга хизмат қилади, - дея таъкидлади Л.Тангриев.

Учрашувда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги томонидан «Ҳидоя» ўрта махсус ислом билим юртига яқинлашиб келаётган Рамазон туҳфаси сифатида 100га яқин номдаги диний-маърифий китоблар совға қилинди.

 

 

Манба: www.api.uz

 

 

 

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 54053
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

6109