Кўнгилларни шодлантирган Рамазон
12.6.2017 4336

   Маҳзун кўнгилларга бир дам бўлсада илиқлик бахшида этмоқлик, меҳр-мурувват, эътиборга муҳтож кишиларга саҳоват кўрсатишлик қанчалар шарафли тадбир эканлигини яхши биламиз. Агар бундай амаллар савоблар 70 баробаргача кўпайтирилиб берилгувчи улуғ Рамазон ойи ва Ҳайит айёмларида бажарилса нур устига аъло нур бўлади.  Ушбу муборак ойда Тошкент шаҳридаги масжидлар имом-хатиблари ташаббуси билан ҳомийлар кўмагида шаҳримиздаги “Меҳрибонлик”, “Мурувват”, “Саҳоват” уйлари, меҳнат фахрийлари, нуроний кексалар, имконияти чекланган кишилар, шунингдек кам таъминланган, ёрдамга, меҳр-муруватга муҳтож кишилар ҳолидан хабар олиниб, моддий ва маънавий эътибор кўрсатилмоқда. Алоҳида таъкидлаш жоизки, улуғ айёмда пойтахтимиздаги масжидлар томонидан жами 200 дан ортиқ ногиронлар аравачалари муҳтож кишиларга топширилди.

 

   Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “Яхшиликда мусобақалашинглар” дея марҳамат қилган. Рамазон савобли амалларни қилиш учун мусобақа ойидир десак муболаға бўлмайди. Албатта бунда илоҳий кўрсатмалардан чиқмаслик талаб этилган. Имом Бухорий ривоят қилган, Салмон Форисий розияллоҳу анҳудан келтирилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рамазон ойи меҳр-мурувват улашиладиган (ёрдамга муҳтожлар ҳолидан хабар оладиган, уларнинг қалбига хурсандчилик киришига сабаб бўладиган) мавсуми эканлигини” айтганлар. Бу динимзнинг одоби ва бугунги кунда муқаддас ислом динининг мусаффо фитратидир. Кўрсатилган меҳр-мурувватлардан мамнун бўлганлар, Рамазон ва Ҳайит айёмларини қутлуғ бўлишини сўраб, юртимиз ободлиги, халқимиз фаровонлигини, қолаверса, бу какби хайрли амалларга ҳиссалари қўшилган барча кишилар ҳаққига дуои хайрлар қилишди.

 

     Манба:vakillik.uz

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216393
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553