Имом Бухорий халқаро марказида имом хатиблар йиғилиши бўлиб ўтди
9.1.2017 4327

    2017 йилнинг 8 январь куни Имом Бухорий халқаро марказида диний ходимларнинг II давра IX босқич ўқув-машғулотларининг бошланишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Бу ҳақда muslim.uz хабар беради. Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 70 нафар имом-хатиблар иштирок этди.
   Тадбирда Марказ директори Ш.Зиёдов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси масжидлар бўлими мудири А.Қаюмов ва Дин ишлари бўйича қўмита масъул ходими И.Зуҳриддинов қатнашиб, тингловчиларни янги ўқув машғулотларининг бошланиши муносабати билан қутлаб, Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти ташаббуси билан ташкил этилган Имом Бухорий халқаро маркази, унинг мақсад ва вазифалари ҳақида сўзлаб беришди. Марказдаги шарт-шароитлар ҳамда тингловчилар томонидан риоя этилиши лозим бўлган тартиб-қоидалар тушунтирилди.
   Шунингдек, юртимиздаги диний соҳада эришилган ютуқлар, мустақиллик йилларида ҳукуматимиз томонидан масжидлар, табаррук қадамжолар таъмирланиб, халқимиз ихтиёрига топширилгани, шу билан бирга Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан имом-хатиблар фаолиятини, уларнинг билим даражаларини янада яхшилаш мақсадида, турли хайрли тадбирлар олиб борилаётгани айтиб ўтилди.
   Суҳбат якунида ҳозирги кундаги бузғунчи гуруҳлар, жумладан, Яқин Шарқ мамлакатларидаги турли низо ва фитналардан огоҳ бўлиш ва жойларда ўтказилаётган турли маърифий тадбирларда уларнинг кирдикорларини тўғри ва холисона очиб бериш таъкидланди. Юртимизда чоп этилаётган маънавий-маърифий газета ва журналларда, интернет сайтларида халқимиз, хусусан, ёшларни тўғри йўлдан оғдиришга уринаётган ёт ғоя ва таҳдидларга қарши долзарб мавзулардаги чиқишлар билан фаол иштирок этиш тавсия этилди.
   Тингловчилар ҳукуматимиз томонидан мустақиллик йилларида миллий ва диний қадриятларга, эътиқод эркинлигига берилаётган юксак эътибор ва диний ходимлар малакасини ошириш мақсадида ташкил этилган, барча шароитларга эга бўлган ушбу илм ва маърифат масканида иккинчи бор ўқувларда иштирок этаётганлари учун Яратганга шукрона келтириб, самимий миннатдорчилик изҳор этиб, дуои хайрлар қилдилар. Тингловчилар бундан олти йил муқаддам бу даргоҳда олган билим ва кўникмалари иш фаолиятлари ва жамоат билан ишлаш асносида ўз самарасини берганини эътироф этдилар.
   Ўқув-машғулотларининг биринчи суҳбатини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Шайх Абдулазиз Мансур олиб бориб, “Имом Бухорийнинг ҳаёти ва ижодий фаолияти”, “Имом-хатибларнинг маънавий-маърифий соҳадаги долзарб вазифалари” мавзуларида маъруза қилди. Шу тарзда, II давра IX босқич тингловчилари дастлабки машғулотларни кўтаринки кайфиятда бошлашди.

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216371
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553