Ҳожилар шукронаси
Шукроналик... биргина шу калом инсон қадр-қимматини юксак даража ва мартабаларга ноил этади. Бу сўз тилга кўчганда қалбларда хотиржамлик, кўзларда севинч ёшлари зоҳир бўлади. Навоий вилоятидан ташриф буюрган ҳожиларимизда ҳам ана шу кайфият ҳукмрон. 76 ёшни қаршилаган навоийлик Шарофат Бозорова шукроналикка йўғрилган кўз ёшларини тутиб туролмади:
"Мен собиқ тузумни кўрган бир аёл сифатида айтмоқчиманки, бундай шароитларни ота-оналаримиз кўрмай ўтиб кетдилар. Улар ёшлигимиздан бизларга доим уқтириб келишардики, ҳали яхши кунлар келади, юртимиз озодликка эришади, бизларга насиб этмаган муборак сафарларга бориш сизларга насиб қилсин, дея дуо қилардилар. Аллоҳга шукр, мана бизларга шу кунларни кўриш насиб этди. Бунинг учун ҳукуматимизга мингдан минг раҳматлар айтамиз. Биз ҳожилар ҳаммамиз юртимиз доимо тинч бўлишини, халқимиз бунданда фаровон бўлишини, фарзандларимиз камолини тилаб илтижолар қилаяпмиз"
Саудия Арабистони, Макка шаҳридан
Манба: www.ziyo.uz