Андижонда имом-хатибларнинг йил якунларига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди
18.1.2017 5271

   2017 йил 17 январь куни Андижон вилоятида фаолият кўрсатаётган имом-хатибларнинг 2016 йил якунларига бағишланган умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда muslim.uz сайти хабар беради. 
   Унда вилоят бош имом-хатиби Нуриддин Холиқназаров вакиллик, масжидлар ва имом-хатиблар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан йиллик ҳисобот берди.
   Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Масжидлар бўлими мудири Муҳаммадназар Қаюмов иштирок этиб, ўтган 2016 йил “Соғлом она ва бола йили” мобайнида Андижон вилоятида диний соҳада эришилган ютуқ ва камчиликлар хусусида батафсил тўхталиб ўтди. 2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”да амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар хусусида керакли кўрсатмалар берилди.
   Тадбир сўнгида 2016 йилда фаол ва самарали меҳнат қилган бир гуруҳ имом-хатибларга Андижон вилоят вакиллиги, вакиллик касаба уюшмаси қўмитаси ва “Мовароуннаҳр” нашриётининг мақтов ёрлиқлари ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216397
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553