Рамазон ҳайити 15 июнь куни нишонланади
Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди, дейилади "Ҳуқуқий ахборот" каналида.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2018 йилда Рамазон ҳайитининг биринчи куни 15 июнь жума кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олиниб, 2018 йил 15-17 июнь кунлари, яъни Рамазон ҳайитининг биринчи уч куни байрам сифатида кенг нишонланади.
Шу муносабат билан, мутасадди идораларга Рамазон ҳайитини жойларда халқимизнинг миллий урф-одатларига мос тарзда, тартибли ва юқори даражада ўтказиш учун зарур тадбирларни амалга ошириш вазифаси юкланди.