Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас

4 Apr 2017 659
   Жорий йилнинг 1 апрель куни "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" ҳамда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Тошкент шаҳар “Меҳрибонлик” ижтимоий ўзаро ёрдам ногиронлар жамияти томонидан "Юртим, Сенга қутлуғ бўлсин Наврўз-янги кун!", деб деб номланган хайрия байрам тадбири ўтказилди. Унга Тошкент шаҳрининг барча туманларидан 250 нафар имконияти чекланган йигит-қизлар таклиф этилди.
 
 
  Тадбирда Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби, "Шайх Зайниддин" жоме масжиди имом-хатиби Одилхон Исмоилов иштирок этди ва йиғилиш қатнашчиларини самимий қутлади. Тадбир Қуръони Карим тиловати билан бошланди.
 
 
  Айтиш жоизки, байрам тадбири жуда кўтаринки руҳда ўтди. Одилхон Исмоилов тадбир давомида йиғилиш қатнашчилари билан мулоқот ўтказиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берди. Ўз навбатида масжид маъмурияти томонидан қатнашчиларга диний-маърифий китоблар, совға-саломлар,ногиронлик аравачаси топширилди.  
 
 
  Тадбир давомида қатнашчилар бундай фойдали мулоқотдан мамнун эканликларини ва бу галги учрашув ҳам унутилмас таассуротларга бой бўлганини эътироф этишди. Шунингдек, хайрли тадбирни ташкил этишда жонбозлик кўрсатган барча мутасаддиларга “Меҳрибонлик” ижтимоий ўзаро ёрдам ногиронлар жамияти томонидан чексиз миннатдорлик билдирилди.
 
 
"Шайх Зайниддин" жоме ммасжиди Матбуот хизмати