Шайх Зайниддин жоме масжидида “Қалблар табиби Муҳаммад алайҳиссалом” номли мавлид тадбири ўтказилди
20.11.2017 3812

Мана, Рабиул аввал ойи кириб келди. Қамарий тақвимнинг учинчи ойи саналмиш Рабиул аввал ойи мусулмон дунёсида эътиборли саналади. Бу қутлуғ ойда дунёга келиб, бутун инсониятни тўғри йўлга бошлаш учун васила бўлган Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламни ёдга олиб, уларнинг суннатларини бардавом қилиш ҳар мўмин уммат учун шарафли одатга айланган.

Мусулмонлар томонидан мазкур мавлид ойида Қуръон оятлари ўқилади, Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ҳақларига салавотлар айтилади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари, ҳаёт тарзлари, мўъжизалари ва бошқа ҳусусиятлари ёдга олинади. Набий  саллоллоҳу алайҳи васалламга бағишланган саловоту нашидлар тингланади.

Бутун дунёда бўлгани каби рабиул аввал ойининг кириб келиши муносабати билан жонажон диёримизда ҳам мавлид тадбирларини ташкил этиш яхши анънага айланган. Жумладан, жорий йилнинг 20 ноябрь куни Тошкент шаҳри Шайх Зайниддин жоме масжидида “Қалблар табиби Муҳаммад алайҳиссалом” номли семинар-тадбири ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Хотин қизлар бўлими вакиллари, Тошкент шаҳар вакилли масъул ходимлари ва Шайхонтоҳур туман отин ойилари иштирок этишди. Мазкур тадбир юқори савияда ўтказилган тадбирдаги фаол иштироки ва дин йўлидаги самарали хизмати учун бир неча отинойиларга Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани Бош имом-хатиби Одилхон Исмоилов ташаккурномалар топширди.

 

"Шайх Зайниддин" жоме ммасжиди Матбуот хизмати

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216389
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553