Одилхон қори Юнусхон ўғли Ҳаж зиёратидан қайтиб келди
23.9.2016 3996

   Дунёдаги барча мўъмин-мусулмонлар қатори ўзбекистонлик зиёратчилар ҳам муқаддас ҳаж зиёратини амалга ошириб қайтмоқда. Ҳожиларимизга қараб, тиллари дуо ва шукронага, қалблари завқу-шавқ, беҳисоб хаяжонга, кўзлари нур-зиёга тўлганини сезиш қийин эмас. Зеро, бундай бахт мўмин учун юксак мукофотлардан бири саналади. 
   Аввал хабар берганимиздек, бу йилги “Ҳаж-2016” мавсумида ҳам зиёратчиларнинг эсон-омон бориб-келишлари, ибодат амалларини бекаму кўст адо этишлари учун ҳукуматимиз томонидан катта эътибор қаратилди. Алоҳида ишчи гуруҳлари ва малакали мутахассислар жалб қилинди. Гуруҳларга юксак тажриба ва салоҳиятга эга уламолар йўлбошчи сифатида тайинланди. 
   Ана шундай бахтга эришган йўлбошчилар қаторида Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби, Шайх Зайниддин жоме масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли ҳам бор. Минг кишилик гуруҳга йўлбошчи сифатида тайинланган Одилхон қори Юнусхон ўғли бу йилги ҳаж амаллари доимгидан-да чиройли, батартиб ўтганини, ўзбекистонлик зиёратчилар учун яратилган шароитлар аъло даражада ташкил этилганини таъкидлади. 
    “Юртдошларимиз билан улуғ масканларда туриб, Ватанимиз, юртдошларимиз, ўз аҳли оилалари ва барча мўмин-мусулмонлар ҳаққига, шу жумладан, мамлакатимиз бунёдкори, ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган мамлакатимизнинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг ҳақларига дуойи хайрлар қилдик. Ватанимизга бардавом тинчлик, дастурхонларимизга тўкинлик сўрадик. Бундай қулай шароитлар учун мамлакатимиз раҳбарлари ҳақларига дуолар қилинди. Ҳожи оталар, ҳожи оналар ва барча улуғ бахтга эришган ҳожилардан кўп яхши гаплар, миннатдорлик сўзларини эшитдик. Бир сўз билан айтганда, бу йилги ҳаж амаллари жуда ҳам чиройли тарзда адо этилди”, дейди Одилхон қори Юнусхон ўғли.

 

 

Шайх Зайниддин жоме масжиди матбуот хизмати

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216296
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24550