Одилхон қори ва бошқа имомларимиз Ганина Ямада бўлишди
28.11.2016 3421

    Аввал хабар берганимиздек, айни кунларда ўзбекистонлик имомлар гуруҳи Россия Федерациясида шаҳрида сафарда бўлиб турибди. Уламолар сафар доирасида белгиланган кўплаб тадбир ва учрашувларда қатнашмоқда. 
    27 ноябрь куни имом-хатибларимиз Екатеренбург шаҳридаги проваслав черковини зиёрат килишди ва у ердаги шароитлар билан ташишишди. Шунингдек, Ганина Ямадаги черковларга, Европа ва Осиё чегарасидаги Иккинчи Жаҳон Урушида вафот этганлар учун барпо этилган ёдгорлик монументига ташрифлар уюштирилди. Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур қабристонга урушда қатнашиб, қаҳрамонларча ҳалок бўлган 15 нафар ватандошимиз ҳам дафн этилган. Қабристонда марҳумлар ҳаққига Қуръон тиловат қилинди. 
    “Мазкур тадбирлар динлараро бағрикенглик, ўзаро ҳурмат ва дўстлик алоқаларининг ривоживда катта аҳамиятга эгадир. Биз сафар мобайнида Россия федерациясида одамларнинг диний ибодатларни эмин-эркин адо этишлари учун яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишаяпмиз, ўзаро мулоқотлар олиб бораяпмиз. Умид қиламизк, бу мулоқот ва фикрлашувлар икки халқ ўртасидаги алоқаларни яна мустаҳкамлашга хизмати қилади”, дейди “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон Исмоилов.

 

Шайх Зайниддин жомк масжиди матбуот хизмати

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216415
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553