Одилхон Исмоилов Нижний Тагилда “ИШИД фитнаси” китобининг тақдимотида
28.11.2016 3465

     Айни кунларда ўзбекистонлик имомлар гуруҳи Россия Федерациясида сафарда эканида хабаринг бор. 28 ноябрь куни ўзбекистонлик имом хатиблар иштирокида Свердловск вилоятидаги Нижний Тагил шаҳридаги Верняя Солда масжидида йиғин бўлиб ўтди. 
   Имоми Фавил хазрат бошчилигидаги ушбу учрашувда “ИШИД фитнаси” китоби тақдимоти ҳам ўтказилди. Унда имом-хатибларимиз ушбу китоб ва унда кўтарилган масалалар, терроризмнинг хавф-ҳатарлари, соф ислом таълимоти ва ислом динини ниқоб қилиб, ўз манфур ниятларини амалга ошираётган ақидапарастлар борасида маърузалар қилишди. 
   Одилхон қри Юнусхон ўғли мазкур тақдимотда “ИШИД фитнаси” китоби айни кунда диний ихтилофлар чиқариб, фитна уруғини сепаётган гуруҳлар таъсирига тушиб қолмаслик учун муҳим дастуриламал эканлиги хусусида маъвеза қилди.

 

Шайх Зайниддин жоме масжиди матбуот хизмати

 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216339
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24552