Одилхон Исмоилов Екатеринбургдаги Сабр масжидида жума намозини адо этди
27.11.2016 4217

   Жорий йилнинг 24 ноябрь куни Ўзбекистонлик имомлар гуруҳи Россиянинг Екатеринбург шаҳрига жўнаб кетишгани ҳақида хабар берган эдик. Имомлар гуруҳи мазкур ташриф доирасидаги белгиланган тадбир ва учрашувларда иштирок этишмоқда.
   Жумладан, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имом-хатиби, “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон Исмоилов Первый Уралдаги Сабр жоме масжидида жума намозини адо этди. Намоз аввалида имом-хатиб мавъиза қилди.
    Муборак Жума намозидан сўнг мазкур масжидда намозхонлар билан суҳбат ташкил этилди. Хусусан, соф Ислом дини таълимоти, дин ниқоби остидаги бузғунчи кимсаларнинг фаолияти, юртимизда мусулмонлар учун яратилаётган шарт - шароитлар ва эътибор, интернет тармоғидан фойдаланишда мўмин - мусулмонларнинг одоби каби мавзуларда батафсил фикр алмашилди.
    Унда қатнашчиларни қизиқтирган саволларга Одилхон Исмоилов атрофлича жавоб қайтарди. Имомларимиз сафари давом этмоқда.


Шайх Зайниддин жоме масжиди мутбуот хизмати

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216819
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24574