Хушхабар: Muxlis.uz сайти "Сарҳисоб" танлови ғолиби бўлди
27.12.2016 2454

   Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент ислом университети, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида ташкил этилган "Сарҳисоб" танлови ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда мамлакатимизда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситалари орқали диний-маърифий мавзуларни ёритишда фаоллик кўрсатган бир гуруҳ ижодкорлар тақдирланди.
   Қувонарлиси шундаки, ғолиблар қаторида Одилхон Исмоилов бошчилигидаги Шайх Зайниддин жоме масжидининг Muxlis.uz сайти ҳам бор. Сайтимиз “Интернет йўналишидаги энг яхши сайт” йўналишида биринчи ўринга лойиқ, деб топилди.
    Маълумотларга кўра, бу йилги "Сарҳисоб" танловига 1100 дан ортиқ ижодий ишлар тақдим этилган ва йилдан-йилга мазкур танловнинг нуфузи, қатнашчилар сони ҳам ошиб бормоқда.
   Тақдирлаш маросимида телевидение, радио, матбуот ва Интернет йўналишларида энг яхши деб топилган ижодий ишларнинг муаллифлари ҳамда фаол тарғиботчилар махсус диплом ва ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

 

Номинациялар бўйича танлов ғолиблари:

 

Интернет йўналишида 1-ўрин эгаси Тошкент шаҳридаги Шайх Зайниддин жомеъ масжиди имом хатиби, www.muxlis.uz сайти муҳаррири Одилхон Исмоилов;

 

Матбуот йўналишида 1-ўрин соҳиби Тошкент Ислом университети проректори Иброҳим Усонов;

 

Радио йўналишида 1-ўрин эгаси «Мовароуннаҳр» нашриёти муҳаррири Илҳом Маърупов;

 

Телевидение йўналишида 1-ўрин соҳиби Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти раиси, Қорақалпоғистон қозиси Шамсиддин Бауддинов.

 

Йилнинг энг фаол тарғиботчиси номинациясида 1-ўринга Тошкент шаҳар Новза жомеъ масжиди имом хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов сазовор бўлди. "Тинчлик ва осойишталикни қадрлаш мавзусидаги энг яхши ижодий иш" йўналишида алоҳида бош мукофот "Ўзбекистон" телеканали "Ҳидоят" сари таҳририятига топширилди.

     Мукофотланган барча ижодкорларни сайт жамоаси чин дилан табриклайди!


Шайх Зайниддин жоме масжиди матбуот хизмати

Кун ояти

(Эй Муҳаммад,) ўз жонларига зулм қилган бандаларимга айтинг: Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлмангиз! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират қилур. …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 35877
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
Илон гўштини ейиш, ёғидан фойдаланиш мумкинми? 01.04.2018

Ассалому алайкум, Устоз. Сизга бир саволим бор эди: илон гўштини истеъмол қилса бўладими? Сочга илон ёғини суртиш ҳукми қандай? Шу ҳақида маълумот берсангиз.

1114
  • Машина айбини беркитиб сотса бўладими? 09.03.2018

    Ассалому алайкум, Одилхон қори ака. Машина бозоридаги машинафурушларни машина пробегини камайтириб айлантириши, молининг айбини айтмасдан сотиб, урилган машинани тоза деб ёлғон гапириб қасам ичиши тўғрисида айтиб ўтсангиз. Раҳмат.

    1214
  • Ғайридинлар кашф қилган спорт турлари билан шуғулланса бўладими? 21.01.2018

    Ассалом алайкум. Бир масала юзасидан саволим бор эди: мен бир спорт тури билан шуғулланяпман. У мусулмон бўлмаган инсон томонидан кашф қилинган. Гап шундаки, бир ҳадисни эшитгандим, Пайғамбаримиз алайҳиссалом бирор-бир инсон қайсидир бир қавм амалини бажарса, бас у ўша қавмдандир,деган эканлар. Бундан чиқадики, мусулмон бўлмаган кишилар амалини қилиш ножоизми? Ёки эътиқоднинг мустаҳкамлиги кифоями? Шу ҳолатга имкон қадар изоҳ беринг, илтимос. Олдиндан раҳмат!

    3804
  • Бегона қизларга гап отиш ҳукми 06.01.2018

    Ҳаммамиз биламизки, ҳозирги ёшлар жуда ҳам шўх. Йигитлар қизларга гап отишади. Динимизда бу ишга қандай қаралади?

    1112