Болалар – бахт чечаклари!
1.6.2016 8605

    Болалар – бахтнинг асл элчилари! Уларнинг шодон кулгуси билан хонадонлар қувончга тўлади. Бахту сурурга тўлади. Бахтиёр оилалар эса жамиятнинг асл таянчи.
    Юртимизда болаларни ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилди. Оила, маҳалла, мактаб ҳамкорлиги болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, уларни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, мустақиллигимиз ва тинчлигимизга раҳна солувчи ҳаракатларга қарши тарғибот - ташвиқот ишларини йил бўйи манзилли ташкил этишда ҳамда миллий қадрият ва урф-одатларни ёш авлод онгига сингдиришда муҳим омил бўлмоқда. Болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт - шароит яратиш, қизиқишлари бўйича тўғри йўналтириш, спортга жалб қилиш каби масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Йилларнинг болалар саломатлиги учун аталишининг ўзиёқ мамлакатимизнинг бу борадаги қарашларига гултож бўлиб турибди, десак асло адашмаган бўламиз.
    1 июнь—“Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан мамлакатимизнинг барча нуқтасида аънавий равишда болалар учун кўплаб тадбирлар, байрам томошалари, сайллар уюштирилади. Йилдан - йилга юксак даражада ўтказилиб келинаётган мазкур байрам бу йил ҳам кўтаринки руҳда нишонланмоқда. Бутун республикамиз бўйича концерт дастурлари, тадбирлар, хайрия акциялари ўтказилди.
    Айтиш керакки, ҳар йили бу сана Тошкент шаҳар Шайхонтохур тумани бош-имом хатиби ва "Шайх Зайниддин" жомеъ масжиди имоми Одилхон қори Юнусхон ўғли раҳбарлигидаги жамоа томонидан меҳр – мурувват ва болаларга қувонч улашиш байрами сифатида қарши олинади. Хусусан, бу йил ҳам байрам муносабати билан "Шайх Зайниддин" жомеъ масжиди жамоаси ҳамда “Muxlis.uz” сайти ижодкорлари ана шундай тадбирларда иштирок этмоқда. Жумладан, жомеъ масжиди жамоа Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур туманида жойлашган “Ғунча дурдоналари” номли 321 - махсус мактабгача таълим муассасасида ўтказилган тадбирда қатнашди. У ерда юзга яқин болажонларга махсус совғалар ҳамда ширинликлар улашилди. Шу билан бирга, истеъдодли актриса Шахзода Мухаммедова ва эртак қаҳрамонларининг чикишлари намойиш этилди.
     Ҳа, фарзандлари кўзида қувонч, дилида шодлиги бўлган юрт эртасида катта умидлар боғлаши мумкин. Зеро, меҳр булоғига тўйинган қалблар келгусида ана шу анъаналарга содиқ бўлади. Юртимиз болажонларнинг завқли кулгусига тўлсин! Байраминг муборак, болажон!

 

"Шайх Зайниддин" жоме масжиди матбуот хизмати

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216371
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553