Россия мусулмонлари диний қурултойи Одилхон Исмоиловнинг Қурьон тиловати билан очилди
1.12.2016 4120

     Россия Федерациясининг Свердловск вилоятида расмий ташриф билан меҳмон бўлиб турган Ўзбекистон мусулмонлари идораси делегация аъзолари 2016 йил З0 ноябрь куни Москва шаҳрида бўлиб ўтган “Россия мусулмонлари диний қурултойи”да қатнашишди. 
     Қурултой Ўзбекистон делегацияси вакили “Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби Одилхон Исмоиловнинг Қурьон тиловати билан очилди. 
   Тадбирда экстремизм ва терроризмга қарши курашиш, ислом динининг софлигини сақлаш, бузғунчиларнинг хуружлари ва кирдикорларидан ёшларни асраш, жумладан, уларнинг ислом динига ёт ғоялари ва хатти-ҳаракатларидан доимо огоҳ бўлиш ва уларга муносиб раддиялар бериш каби муҳим масалалар муҳокама қилинди. 
    Йиғилишда раислик қилган Москва шаҳар Бош муфтийси Альбир Кирганов Ўзбекистон мусулмонлари идораси фаолияти, масжидлар ва диний таълим муассасаларининг таълим тизимига юқори баҳо берди. Хусусан, у ўз нутқида, Бухоро шаҳридаги “Мир-Араб” мадрасаси фаолиятини алоҳида тилга олиб, ундаги таълим услубини юқори баҳолаб: “ушбу мадраса биз учун энг кучли мактаб ҳисобланади. Биз Россия муфтийлари ушбу илм даргоҳидан андаза олишимиз керак”, деб таькидлаб ўтди.

 

 

Манба: www.muslim.uz 

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216397
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24553