Жума мавъизаларининг 16-17-фасли тайёр бўлди
20.6.2016 5014

   Муқаддас Ислом дини илм-маърифат ва зиё улашувчи дин бўлиб, у мўминларни доимий равишда ўқиш, изланиш ва тафаккурни эзгуликка бошловчи билимлар билан бойитиб боришга чақиради. Зеро, ҳадиси шарифларда инсон туғилгандан бошлаб то қабрга киргунча илм талабида бўлишга чақирилади. Чунки дунёвий ва диний билимларни ўзлаштириб бориш комилликка эришишдаги энг асосий воситалар саналади. Айниқса, бунда диний уламоларнинг асарлари ва шарҳлари алоҳида ўринга эга.
   Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани бош имоми, “Шайх Зайниддин” жомеъ масжиди имом-хатиби Одилхон қори Юнусхон ўғли ҳам ўзининг ислом динига оид асарлари, аудио-видео тўпламлари ва ранг-баранг мақолалари билан илмга ташна инсонларга динимиз зиёсидан баҳраманд бўлишдек бахтга эришишларида ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
    Муаллиф шу қутлуғ кунларда илм талабларга яна бир совға ҳозирлади. Одилхон қори Юнусхон ўғлининг жума маърузалари асосида mp3 форматда “Жума мавъизалари”нинг 16-17-фасллари тақдим этилмоқда. Мазкур тўпламлардан энг долзарб, қалбимизни зиёга тўлдирувчи мавзулар ўрин олган.

 

16-фаслдан қуйидаги мавзулар ўрин олган:

 

1. Исроф эмас, инсоф қилайлик
2. Ота-онани рози қилишнинг фазилати
3. Закот—молиявий ибодат
4. Икки дунё саодати
5. Ёлғончилик улкан гуноҳдир
6. Силаи раҳмнинг фазилати
7. Оила—фароғат кошонаси
8. Ўтганларни хотирлаш барчамизнинг бурчимиздир
9. Бировнинг ҳаққи
10. Никоҳ ва талоқ ҳақида

 

17-фаслдан ҳам бир қатор муҳим мавзулар ўрин олган:

 

1. Бадгумонлик ва ғулувдан эҳтиёт бўлайлик
2. Қаноатнинг фазилати
3. Авлодлар камолоти – эл-юрт саодати
4. Минг ойдан яхшироқ кеча
5. Ҳаёт кушандаси
6. Ҳасаддан сақланайлик
7. Аёл Ислом нигоҳида
8. Лоқайдлик иллати
9. Тўй ва маросимлардаги исрофгарчилик
10. Рамазони шариф муборакдур


Жума мавъизаларини Чорсу бозори яқинидаги Кўкалдош мадрасаси ёнида жойлашган “Ихлос” дўконидан харид қилишингиз мумкин.

 

Шайх Зайниддин жоме масжиди матбуот хизмати

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216891
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24588