Жерар Депардье тез-тез Қуръон ўқиб туради
4.12.2017 3207

   Францияда таниқли актёр Жерар Депардьенинг мемуар асари чоп этилди. Китоб Le Cherche Midi нашриётида босмадан чиқди, деб хабар беради «Ансар» ахборот агентлиги. Китобда 68 ёшли муаллиф ўзининг босиб ўтган йўли, яхши ёмон кунлари ҳақида ҳикоя қилади. Мазкур асарга француз танқидчилари ўз муносабатларини билдиришга ҳам улгуришди. Уларнинг аксари Жерар Депардьенинг ҳаёти зулмат ва қайғуга тўла эканини таъкидлашган. 

 

Айтиш керакки, актёр ўз асарида муқаддас калом – Қуръони карим ҳақида ҳам ўз мулоҳазаларини баён қилган. Депардьенинг сўзларига кўра, у Қуръонни тез-тез мутолаа қилиб туради. Айниқса, унинг қалби диний илмларга муҳтожлик сезганида, доимий равишда Қуръонга мурожаат қилишни одат қилган.

     

   Шунингдек, фуқароликни алиштириш ва Франция ҳақида ёзар экан, бунга асосий сабаб “французлардан-да кўпроқ эркин бўлишга кучли иштиёқ”, деб ёзади. 

Кун ҳикмати

Келинига зулм қилаётган қайноналар "Ҳаргиз Аллоҳ золимлар қилаётган амаллардан ғофил, деб ҳисоблама!" (Иброҳим сураси: 42) оятини ёдига келтирсин ва …

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216284
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24539