Янги Зеландия аборигенлари исломни қабул қилмоқда
Янги Зеландияда ҳам йилдан-йилга муқаддас ислом динини қабул қилаётганлар сони ошиб бормоқда. Аҳамиятлиси шундаки, улар орасида маҳаллий аборигенлар кўпчиликни ташкил этади. Сўнг маълумотларга кўра, ҳозирда мамлакатда 46 мингдан зиёд мусулмон бор.
Улар орасида 4 535 киши пакеха халқи (келиб чиқиши европалик), 1 083 нафари исломни қабул қилган маорилар (аборигенлар), қолган 1 536 нафари Тинч океани оролларида туғилганлар.
Шундай қилиб, Янги Зеландияда мусулмонлар сони 2006 йилдан 2013 йилгача бўлган даврда 28% фоизга ўсган.