Туркиядаги қочоқлар учун очилган шифоҳонада илк роҳинжалик чақалоқ дунёга келди
10.3.2018 3258

Банглдешнинг жануби-шарқидаги роҳинжалик қочоқлар учун ташкил қилинган турк шифохонасида илк роҳинжалик чақалоқ дунёга келди. Бу ҳақида Туркиянинг Даккадаги элчихонаси саҳифасида хабар қилинган.  Хабарда янги туғилган чақалоқнинг шифокор ва ҳамширалар қуршовида  тушган сурати эълон қилинган. Маълум бўлишича чақалоққа Муҳаммад Алпэрен деб исм қўйилган.

Мазкур шифохона Туркия Соғлиқни сақлаш Вазрилиги ҳамда Туркиянинг Фавқулодда Вазиятлар Вазирлиги томонидан ташкил қилинган ва назорат қилиниб келмоқда.

Анадолу агентлигига берган интервьюсида шифохонанинг бош шифокори Жамолиддин Муҳаммад шундай дейди:

“Шифохона ташкил қилинишидан аввал мазкур қочоқлар лагерида аҳвол жуда танг эди. Лагердаги кўплаб хомиладор аёллар тиббий ёрдамга муҳтож бўлиб, кўпчилиги турли хасталик ва витаминлар етишмовчилигидан азият чекарди.

Лагердаги касалхона январ ойидан иш фаолиятини бошлаган бўлса, ҳозирга қадар бу ердаги аҳолининг умумий аҳволи анча яхшиланди”.

Кун ҳадиси

Ўзига алоқаси бўлмаган нарсалар билан шуғулланмаслик кишининг Исломи гўзаллигидан даракдир (Имом Термизий ривояти, ҳасан ҳадис). Изоҳ: Ушбу ҳадиси ша…

Китоблар
Энг кўп ўқилган мақолалар
Истихора дуоси

Истихора сўзи луғатда яхшилик сўраш маъносини билдиради. Шаръий истилоҳда, банданинг намоз ўқиш ёки дуо қилиш билан Ал…

8.112015 216434
Энг кўп ўқилган савол-жавоблар
“Никоҳимиз бекор бўлмаганми?” 07.05.2018

Ассалому алайкум, ҳурматли устозлар. Сизларга саволим шуки, аёлим билан қарийб икки йилдан буён алоқаларим яхши эмас. Жинсий яқинлигимиз ҳам йўқ. Ҳозирги кунда аёлим менга ҳалолми ёки номаҳрамми? Унга яқинлашишим жоизми ёки қайтадан никоҳлаб олайми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

24556