Туркия ҳукумати Европадаги исломофобия ҳолати юзасидан тафтиш ишларини бошлайди

10 Yan 2018 338

Туркия Европа давлатлари, хусусан Австрия, Германия, Франция ва Бельгиядаги исломофобия вазияти юзасидан тафтиш ишларини ўтказишни режалаштирган.

 

Belga агентлигининг хабарларига кўра, тафтиш ишлари билан республика парламенти томонидан тузилган махсус комиссия шуғулланади.
“Комиссия сешанба кунидан иш бошлайди. Депутатлар асосий эътиборни Европанинг тўрт давлати – Австрия, Бельгия, Франция, Германия давлатларига қаратади. Чунки, бу ерларда исламафобия ўта ривожланган деб ҳисобланади. Депутатлар мазкур давлатлардан жойларда тафтиш ишларини олиб бориш учун рухсат олишмоқчи”, дея хабар беради Туркия матбуот ҳизмати.

 

Таъкидлаш зарур, мазкур тафтиш масаласи 2018 йилда Венада илк туғилган чақалоқнинг турк миллатига мансуб эканига бўлган эътирозлар ва турли қарашларнинг кескин тус олиши оқибатда юзага келган.