Туркия Сурия шимолида қочоқлар учун тўққизта лагер ташкил қилмоқчи
Туркия ҳукумати Суриянинг шимолида қочоқлар учун тўққизта лагер ташкил қилади, уларда 170 минггача одам жойлашиши мумкин бўлади, дея маълумот берди Туркия Ташқи Ишлар Вазирлиги матбуот котиби Ҳами Аксой.
“Биз Суриянинг Африн шаҳрида ўтказаётган “Зайтун новдаси” амалиётидан тинч аҳоли азият чекишини истамаймиз ва бунинг учун қўлимиздан келганича ҳаракат қиламиз”, дейди Аксой.
“Шу билан бирга Суриянинг ёрдамга муҳтож ҳудудларига гуманитар ёрдамларни жўнатишда давом этяпмиз. Биз ҳозирда лагерларниниг қурилиш ишларини бошлаб юбордик. Ушбу 9 нафар лагер Идлиб тумани ва “Ефрат қалқони”(2016-2017) амалиёти ўтказилаётган ҳудудда жойлашади”, дейди Ҳами Аксой.