Трамп мусулмонлар АҚШга хавф солмаслигини англаб етди чоғи
АҚШга янги сайланган президент Дональд Трамп мамлакатга мусулмонларни киритишни таъқиқлаш ҳақида ўз дастурига киритган бандни сайтда ўчириб ташлади, деб хабар беради ТАСС.
Материал сайлов куни—8 ноябрга қадар мавжуд бўлган. Янги президент номи маълум бўлишига яқин маълумот ғойиб бўлган. Мазкур бўлимга кирган фойдаланувчи тўғридан-тўғри асосий бош саҳифага ўтиб қолмоқда.
Бундан аввал CNN телеканалиги интервью берган республикачи сиёсатчи сайловда антиислом кайфиятига қарамай Трампни мусулмон дўстлари ҳам қўллаб-қувватлашини билдирганди.